6 февралга ўтар кечаси Тайванда рўй берган зилзила туфайли Тайнань шаҳрида қулаб тушган кўп қаватли уйлар остида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил қилмоқда.

"Синьхуа" агентлиги маълумотларига кўра, зилзила марказига энг яқин ҳудудда жойлашган Тайнань шаҳрида жами 8та бино вайрон бўлган. Шунингдек, 5та бино жиддий зарарланган. Талофатлар бўйича маълумотда 378 киши жароҳатлангани айтилган.

Шаҳардаги 17 қаватли турар жой биноси қулаб, ер билан битта бўлиши туфайли 6 киши вайроналар остида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар ҳалокатдан олдин бу бинода 256 киши бўлгани, улардан 225 нафари чиқариб олингани ҳақида маълум қилишган.

Айни вақтда қутқарув ишларига 850 нафар ҳарбий иштирок этишмоқда. Телеканалда қутқарувчилар 2 гўдакни вайроналар остидан чиқариб олишгани кўрсатилган.

Маълум қилинишича, оролда 6 минг аҳоли электр токисиз қолган. Шунингдек, Тайвандаги тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Хитойдаги Қизил Хоч жамияти Тайвандаги зилзила туфайли 2 млн юань миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами тақдим этди

Бу зилзила Хитойнинг материк қисмидаги Фуцзянь вилоятида, Сямэнь ва Фучжоу шаҳарларида ҳам сезилган.

Хитой томони бу зилзила талофатларига қарши курашда ўз ёрдамини таклиф этган. Хусусан, ХХР Қизил Хоч жамияти 2 млн юань (300 минг доллар) миқдорида ёрдам тақдим қилган.