6 февралга ўтар кечаси Тайван жануби-ғарбида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзила туфайли 6 киши вайроналар остида қолиб ҳалок бўлди. Жароҳатланган ҳолда шифохоналарга ётқизилган кишилар сони 300нафардан ошиб кетган.

 

 

Зилзила туфайли орол жанубидаги Тайнань шаҳри энг кўп миқдорда талофат кўрган. Бу шаҳардаги 8та бино яксон бўлиб, яна бештаси жиддий шикастланган.

Қутқарувчилар вайроналар остидан кишиларни чиқариб олишда давом этишмоқда.

Бу зилзила талофатларига қарши курашиш ишларида ёрдам кўрсатиш мақсадида Хитойдан махсус қутқарувчи гуруҳлар ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари йўлга чиққан.

Тайвандаги кучли зилзила туфайли 17 қаватли уй ер билан битта бўлди

Тайвандаги зилзила қурбонлари сони ортди

Тайвандаги зилзила оқибатлари кўрсатилган видеолар пайдо бўлди