Қутқарувчилар Тайваннинг жанубидаги Тайнань шаҳрида зилзила туфайли қулаб тушган 17 қаватли бино вайроналари остидан 160 кишини чиқариб олишди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Associated Press агентлиги маълумотига кўра, чиқариб олинганлардан 154 нафари шифохонага ётқизилган, 3 нафари ҳалок бўлгани қайд этилган.

Бундан олдинроқ, Тайнан мэри зилзила туфайли қулаган бу уй остидан ҳалок бўлганлар топилгани ҳақида маълум қилганди.

Маҳаллий ОАВда ёзилишича, 40 ёшли киши ва унинг чақалоғи зилзила қурбони бўлган.

Тайвандаги кучли зилзила туфайли 17 қаватли уй ер билан битта бўлди