Аргентинанинг «Индепендьенте» клубининг уругвайлик футболчиси Кристиан Родригес ватандоши Луис Суареснинг манзили томон яхши сўзларни йўллади. Униинг фикрича ҳозирги кунда Луис Суарес исталган футболчидан кучлироқ.

«Бугунги кунда Суарес Мессидан кўра кучлироқ. У ҳоҳир ақлбовар қилмас даражадаги формада.

Мен у билан фахрланаман. Сабаби Луис менинг ватандошим ва у билан битта терма жамоа шарафини ҳимоя қиламиз», – дея таъкидлади Родригес.

Маълумот учун, охирги бешта учрашувда Суарес «Барселона» сафида 9 гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.