Зидан Исконинг "Арсенал"га трансфер қилинишига йўл қўймагани маълум бўлди

Спорт 06 Февраль 2016 1642

"Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Иско қишки трансферлар вақтида "Арсенал" сафига ўтиши мумкин бўлган.

The Sun нашрида ёзилишича, "канонирлар" қишки трансферлар вақтида ушбу иқтидорли футболчини ўз сафларига қўшиб олмоқчи бўлишган.

Манбанинг маълумотига кўра, лондонликлар унинг трансфери учун 45 млн евро таклиф қилишган. Мадридликлар жамоаси раҳбарияти бу таклифни қабул қилган, аммо янги бош мураббий Зинедин Зидан бу ҳақда хабар топгач, футболчининг кетишига йўл қўймасдан, трансфер жараёнини тўхтаттирган. У мавсум охирига қадар Искони асосий таркибда ўйнатиб кўрмоқчи, ёзда музокаралар қайта тикланиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар