АПЛнинг етакчи жамоалари чипталар учун нархларни арзонлаштириш таклифига қарши чиқмоқда

Спорт 07 Февраль 2016 1920

АПЛнинг кўпчилик жамоалари сафар ўйинлари учун чипталарнинг бир хилда, 30 фунтдан қилиб белгилаб қўйилиши ғоясини қўллаб-қувватлаб чиқишган.

Жорий ҳафтада таклиф этилган бу ғояга АПЛ грандлари бўлмиш «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Челси» ҳамда Лондон шаҳрининг яна бир жамоаси «Вест Ҳэм» қарши чиққан. Март ойида бу масала бўйича овоз бериш ишлари ўтказилиши кутилмоқда.

Daily Mail нашрида хабар қилинишича, лиганинг бошқа жамоалари бу ғояни қўллаб-қувватлаб, лига раҳбариятига босим ўтказишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни АПЛнинг 25 тури доирасида «Ливерпуль» мухлислари «Сандерленд»га қарши кечаётган ўйиннинг 77 дақиқасида жамоа раҳбариятига норозилик петицияси сифатида стадиондан чиқиб кета бошлашди. Бунга ўйинлар учун энг арзон чипталар нархи 59 фунт стерлингдан 77 фунт стерлинггача кўтарилгани сабаб бўлди. Натижада, ўйиннинг қолган қисмида мерсисайдликлар 2та гол ўтказиб юборишди ва ғалабани қўлдан бой беришди.

Кўпроқ янгиликлар