БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДР ҳаракатларига "жамоавий жавоб" қайтаришга тайёр

Жаҳон 07 Февраль 2016 2802

Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДР томонидан ракета учирилишига жавоб тариқасида биргаликда жавоб қайтаришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

“БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан келгусидаги парвозлар ва ядро синовларига қарши жиддий чораларни кўришга келишиб олди. Биз шерикларимиз билан жамоавий жавобни кўриб чиқиш учун Нью-Йоркда йиғиламиз”, - деди Ҳаммонд.

Шимолий Корея томонидан ташувчи-ракетанинг учирилиши жаҳон ҳамжамияти томонидан салбий кутиб олинди. Ракета учирилиши ҳақида маълумот олинганидан сўнг Жанубий Корея, АҚШ, Хитой ва Россия дарҳол КХДР ҳаракатларини қоралади.

Кўпроқ янгиликлар