Германиянинг Дрезден шаҳрида 15 мингга яқин одам мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг миграция сиёсатига қарши норозилик билдиргани кўчаларга чиқдилар, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Норозилик акцияси "Европанинг исломлашувига" қарши чиқаётган Pegida сиёсий ҳаракати томонидан ташкил этилди. Нашр маълумотларига кўра, намойишчилар Меркелнинг истеъфога кетишини талаб қилишмоқда. Нашр мухбирлари томонидан олинган видеода намойишчилар "Меркель кетиши керак" деган ёзувли баннерларни кўтариб олишгани тасвирланган.

"Намойишчилар мамлакатга 1,5 млн нафар муҳожирни киритган Меркелнинг миграцион сиёсатига қарши чиқмоқдалар", дейилмоқда нашрда.

Нашрнинг маълум қилишича, шундай акциялар Франция, Буюк Британия, Польша, Чехия ва Нидерландияда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Pegida номи "Ватанпарвар европаликлар Қадимги дунёнинг исломлашувига қарши" деб ўқилади. Ушбу ҳаракат миграцион инқироз ортида охирги маҳал анча фаоллашган.