Франциянинг "ПСЖ" футбол клуби ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси яқин орада Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубининг ўйинчисига айланиши мумкин.

30 ёшли футболчи Хитой клубининг таклифини қабул қилди ва парижликлар билан бирга Франция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Марсель"га қарши учрашувга бормади.

Аввал маълум қилинганидек, "Шанхай"да аргентиналик футболчи йилига тахминан 10 млн евро маош олади.

Энди Лавессининг трансфери бўйича клубларнинг келишиб олиши қолди. Футболчи трансфери 5-10 млн еврога баҳоланмоқда.

Футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси жорий ёзда якунига етади.