Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 34 кишига етди

Жаҳон 07 Февраль 2016 2733

Тайвандаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 кишига етди, 515 киши жабрланган.

29 қурбон Тайнань шаҳрининг Юнкан туманида жойлашган 17 қаватли "Вэйгуань" турар-жой биносида яшаганлар бўлган. Бино тўлиқ вайрон бўлган, ҳозир бино вайроналарини тозалаш ва тирик қолганларни қидириш бўйича қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда 120 дан кўпроқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Улар вайроналар остида қолганлари тахмин қилинмоқда. 7 февралда вайроналар остидан бир неча кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинди.

Зилзила оқибатида катта бино бир неча жойидан ёрилган ва қулаб тушган. Ҳукумат бино сифатсиз материаллардан ҳамда меъёр ва талабларга риоя қилинмаган ҳолда қурилган, деб ҳисобламоқда. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тергов ўтказилган.

Тайвань оролида 6 февралга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда Тайнань шаҳридаги бир неча иншоот вайрон бўлган.

Фожиа муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпин ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди ва табиий фожиа оқибатларини бартараф этишда ўз ёрдамини таклиф қилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар