Афғонистоннинг шимолий қисмидаги Балх вилояти маъмурий маркази бўлмиш Мозори-Шариф шаҳрида содир этилган навбатдаги теракт 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакилларига асосоаннае ҳолда Pajhwok Afghan News ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, портлаш 8 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 7:30 да, ҳарбийлар минган автобус яқини рўй берган. Натижада 3 киши қурбон бўлишидан ташқари, 18 киши жароҳат олган.

Портлаш террорчи ҳудхуш воситасида амалга оширилгани айтилмоқда.

Бу теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олган.