Ҳиндистон ҳукумати Тамилнад штатида мамлакатимиз тарихида илк бор кичик метеорит тушиши оқибатида инсон вафот этгани ҳолати ҳақида хабар қилди.

Ҳинд маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, 6 февраль куни тонгда Тамилнад штатидаги муҳандислик коллежи ўқув биносига кичик метеорит қулаган. У портлашни келтириб чиқариб, яқин-атрофдаги бино ва автобуслар ойналарини синдирган. Шунингдек, портлаш оқибатида уч киши жароҳатланиб, бир киши — автобус ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.
Мутахассисларнинг тасдиқлашича, портлашни ҳақиқатдан ҳам метеорит келтириб чиқарган. Бу эса метеорит тушиши оқибатида биринчи ҳаётдан кўз юмиш ҳолати саналади.