ИШИД жангарилари Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳри аҳолиси бўлган 300 кишини қатл қилган. Бу ҳақда маҳаллий жангчи гуруҳлар қўмондонларидан бири Маҳмуд ал-Суржига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

"ИШИД жангарилари Мўсулда 300 кишини қатл қилди", дейди Ал-Арабия телеканали орқали марказида Мўсул шаҳри жойлашган Найнава вилояти губернатори Асилом ан-Нужайфий.

Ал-Суржи берган маълумотга кўра, қатл қилинганларнинг аксари Ироқ ҳукуматининг полициячилари сифатида ишлаганлар ҳамда асирликдаги собиқ ҳарбийлар бўлган.

БМТнинг Ироқдаги миссияси томонидан хабар қилинишича, 2016 йил ҳисобидан мамлакатда жангарилар қурбонлари сони 850 нафарга етган. Найнава вилояти ҳудудида ўтган ойда 55 ироқлик ўлдирилганди.