«Манчестер Юнайтед» жамоаси раҳбарияти тажрибали ярим ҳимоячиси Майкл Керрикка янги, 2017 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатган.

Раҳбариятнинг ҳисоблашича бу 34 ёшли футболчи келгусида жамоанинг мураббийларидан бирига айланиши мумкин. Бу ғояни айни вақтда жамоа бош мураббийига ёрдамчилик қилаётган Райан Гиггз қўллаб-қувватламоқда.

Бундан олдинроқ, Керрик яқин орада «Олд Траффорд»ни тарк этиб МЛС жамоаларидан бирида фаолиятини давом эттириши, унга «ПСЖ» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар берилганди.