Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди

Маданият 08 Февраль 2016 1579

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк аждодимиз Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. ЎзМУ ва Низомий номидаги ТДПУ талабалари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда шоирнинг бебаҳо асарлари, унинг турли масалалар борасидаги қарашлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Навоий асарлари кенг мавзуларни қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, қаҳрамонлар ҳаёт ташвишларига қарши мардонавор курашадилар, ишқни ўз умрларининг мазмуни деб билганликлари билан бир қаторда, асосийси, одамийликни улуғлайдилар. Айнан шу сабабли ҳам Навоий ижоди нега ҳанузгача боқий. Шунингдек, тадбир давомида талабалар томонидан шоир ғазалларидан намуналар ўқиб эшиттирилди.


Йиғилиш якунида Алишер Навоий ижодини ўрганишда замонавий коммуникация воситаларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда Интернет тармоғига Навоийнинг 20 жилдлик асарлари жойлаштирилгани сўзимизнинг тасдиғидир.
Хумора Пўлатова, ЎзМУ талабаси

Кўпроқ янгиликлар