Ўзбекистон олимпия қўмитаси: спортчиларимиз Зика вирусидан ташвишланмаса ҳам бўлади

Ўзбекистон 08 Февраль 2016 2611

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маҳаллий спортчилар ва жамоатчилик вакилларига далда бериб, Бразилияда Зика вирусига йўлиқиш хавфи йўқлигини уқтиришди. Шу йилнинг ёзида у ерда Олимпиада ўйинлари ўтказилади.

Қўмита халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Баҳодир Ҳусанхўжаевнинг сўзларига қараганда, ўтган ҳафта Халқар олимпия қўмитасидан расмий хат келиб тушган бўлиб, унда барча давлатлар спортчилари хавотирланмасликка чақирилган.

Халқаро олимпия қўмитаси, Бразилия ҳукумати ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси билан боғлиқ вазиятни назорат остида тутиб турган айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар