Россия президенти Владимир Путин Баҳрайн қироли Ҳамад ибн Исо Ал Халифадан совға сифатида нақшлар билан безатилган қилич қабул қилиб олди. Ўз навбатида у қиролга зотдор от совға қилган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, қилични қиролнинг ўзи шахсан буюртма қилдирган.

Жавоб сифатида берилган от эса Хаджибек лақабли ахалтекин зотига мансуб жонивор бўлиб, у шу зотдаги отлар орасида ўтказилган пойга чемпиони ҳисобланади.

Россия ва Баҳрайн раҳбарлари ўртасидаги учрашув Сочида бўлиб ўтмоқда. Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад ал-Халифа яқин вақт ичида Путиннинг Баҳрайнга сафар қилишидан умид қилишини билдирган.