Россиянинг Левада-центр социологик маркази Фан кунига бағишланган сўровнома ўтказди. Унда иштирок этганлар Россиянинг энг нуфузли ва машҳур олимларини танлашди.

Респондентларнинг фикрича, Дмитрий Менделеев руслардан чиққан энг буюк олимдир (23 фоиз овоз тўплади). 18 фоиз респондентларнинг фикрича, бу номга Михаил Ломоносов муносиб. Яна 12 фоиз киши Сергей Королёвни тилга олди. Иштирокчиларнинг 67 фоизи саволга жавоб бера олмади.

Энг буюк тарихчилар рўйхатидан эса иштирокчилар Николай Карамзинни танлашди (17 фоиз). Иккинчи ўринни Василий Ключевский ва Сергей Соловьёв бўлишиб олишди (6 фоиздан). Учинчи ўринда Лев Гумилёв турибди (3 фоиз). Респондентларнинг 65 фоизи саволга жавоб бера олмади.
Фан куни Россияда 8 февраль куни нишонланади.