Ўтган якшанба куни Шимолий Корея томонидан учирилган ташувчи ракетанинг юки уч йил олдингисига нисбатан икки баробарга кўпайиб, 200 кг га етди. Бу ҳақда Корея Республикасининг миллий разведка хизмати хабар бермоқда.

“Биздаги маълумотларга қараганда, у 2012 йил декабрида учирилган ракетанинг бош қисми вазнидан икки баробар оғирдир”, - дейилади разведканинг миллий мудофаа бўйича парламент қўмитасининг йиғилишида тақдим этилган ҳисоботида.