Абдулазиз Комилов ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон 09 Февраль 2016 1793

2016 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

Мулоқот чоғида вазир Е.Сисоевни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши қарорига биноан уч йил муддатга қўмита директори лавозимига киришганлиги билан табриклади ҳамда терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминловчи асосий орган – МАТТ фаолиятига Ўзбекистон муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади.

Суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, МАТТ Ижроия қўмитасининг 2016 йилда ва истиқболдаги фаолиятининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар