Андижон шаҳридаги пиёдалар йўлагидан бири ноодатий рангга бўялди. Янги турдаги бу пиёдалар ўтиш йўлагининг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Интернет фойдаланувчиларининг қайд этишича, пиёдалар ўтиш жойининг нур қайтаргичли кўриниши қоронғуликда ҳам пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди.

"Андижонда пиёдалар ўтиш йўлаклари (зебра) (1.14.1-1.14.3 чизиқлари) ва пиёдалар ўтиш йўлаги тўғрисидаги ахборот-ишора (5.16.1-5.16.2) ва огоҳлантирувчи белгилар (1.20) эътиборни тортувчи сариқ нур қайтарувчи чизиқ ва ҳошияларга бўялмоқда", дейди манба.

Суратларда пиёдалар ўтиш жойининг сариқ рангда экани ва у нур қайтариш хусусиятига эга эканини кўриш мумкин. Изоҳларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти пиёдалар ўтиш жойининг янгича кўринишига ижобий баҳо беришган.