Россия ва Туркия муносабатларидаги инқироз оқибатида энг катта зарар Анталья курорти ва унга ёндош вилоятларга келади. Бу ҳақда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов айтиб ўтди.

“Анталья ва у билан қўшни вилоятлар муносабатларнинг бугунги аҳволидан энг катта зарар кўради, - деди у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида. – Бир томондан, бу туризм маркази, бошқа томондан эса, ушбу минтақа Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи асосий ҳудуд эди. Бир Туркиядан бундай маҳсулотни тахминан 1 млрд долларлик харид қилардик, савдо ҳажми доимий равишда ўсиб бораётганди. Ҳозир Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш чеклов остида”.