АҚШда учувчисиз парвоз қурилмалари – дронлар сони қайд қилинган самолёт ва вертолётлар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда 8 февралда АҚШ Федерал авиация бошқармаси (ФАБ) раҳбари Майкл Уэрт маълум қилди.

"Ўтган ҳафтада рўйхатдан ўтган дронлар операторлари сони 325 мингдан ошиб кетди", деб айтди Уэрт Вашингтонда ўтган анжуманда. АҚШда рўйхатдан ўтган самолет ва вертолётларнинг умумий сони эса 320 мингтани ташкил қилади. Уэртнинг айтишича, дронлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин, чунки баъзи операторлар бир нечталаб дронга эга.

АҚШ ҳукумати ўтган йилнинг декабрида барча – энг кичик ўйинчоқ шаклидагидан тортиб профессионал кўринишгача эга бўлган дронларни рўйхатга олишга қарор қилди. ФАБнинг айтишича, бу шунинг учун қилинганки, бундай қурилмалар борган сари кўпроқ аэропортлар яқинида пайдо бўлмоқда ва йўловчи самолётларига хавф туғдирмоқда.

Учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш муаммосини ўрганиш марказининг яқинда чоп этилган маърузасида АҚШ ҳаво ҳудудида 2013 йил декабридан 2015 йил сентябригача дронларнинг ичида одамлари бўлган самолёт ёки вертолётларга яқинлашишининг камида 241 ҳолати қайд қилингани таъкидланган. Энди мажбурий рўйхатдан ўтиш эвазига ҳукумат ҳаво ҳаракати хавфсизлиги қоидабузарини рақами бўйича аниқлаши ва унинг эгасини топа олиши мумкин бўлади.

ФАБ кўрсатмаларига кўра, 200 граммдан 25 кг гача вазнга эга бўлган барча дронлар рўйхатга қўйилиши керак. Дрон эгалари рўйхатдан ўтиш рақами оладилар, бу рақам дронь корпусига туширилади. Буни 19 февралгача амалга ошириш таклиф қилинган, барча янги дронлар эса биринчи парвозини амалга оширгунича рўйхатга қўйилиши керак. Рўйхатдан ўтказиш нархи 5 долларни ташкил қилади, бироқ рўйхатдан ўтказиш жараёнининг биринчи 30 куни бепул бўлади. Дронларнинг 13 ва ундан каттароқ ёшли эгаларига ўз дронларини рўйхатдан ўтказишни ФАБ сайтида мустақил равишда амалга ошириш таклиф қилинган, ундан кичик ёшдаги болаларга эса бунда ота-оналари ёрдам беришлари керак.