АҚШдаги Чикаго ўзбек мактабида ғазал мулкининг султони, туркий тил ва адабиёти тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ижодий кеча бўлиб ўтди.

Унда жамият аъзолари, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди. Тадбирда Чикаго ўзбеклари жамияти Президенти Олим Шарипов мутафаккирнинг ҳаёт ва ижод йўли, бебаҳо адабий мероси ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Шунингдек, Навоий ғазаллари таҳлил этилиб, адабий муҳокамалар ўтказилди. Анжуманда ўқувчилар ҳазрат Навоий ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқишди.

Тадбирда иштирок этганлар миллат маънавиятининг порлоқ қуёши Мир Алишер Навоий ҳақида ўз билимларини янада бойитишди.