Euronews телеканалнинг “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги сўнгги репортажида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой ҳақида ҳикоя қилинди.

Унда Оқсаройнинг XIV асрда қурилгани, ўз даврида Амир Темурнинг қароргоҳи бўлгани, баландлиги 56 метр бўлган сарой Ўрта Осиёдаги энг баланд бинолардан ҳисоблангани ҳамда Оқсарой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мерослари рўйхатига киритилгани тўғрисидаги маълумотлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Euronews телеканалида бундан аввал “Ўзбекистондан откриткалар” туркумида Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси, Хивадаги Ичанқалъа ва Калта-Минор тарихий ёдгорликлари, Тош ҳовли саройи, Марғилон атласи, Риштон кулолчилиги ҳақида видеороликлар намойиш этилганди.