Facebook компанияси ҳиндистонлик фойдаланувчиларни интернет билан таъминлаш ғоясидан қайтмади. Бу ҳақда компания раҳбари Марк Цукерберг таъкидлаб ўтди.

Яқинда Ҳиндистон ҳукумати Facebook иловаси орқали бир қатор сайтларга бепул кириш имкониятини ёпиб қўйган эди. Цукерберг ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтди.

“Биз ҳеч қачон Ҳиндистонда алоқани таъминлашдай муҳим мақсаддан қайтмаймиз, негаки ушбу давлатдан миллиарддан ортиқ одам интернетга кира олмайди”, - деди у.

“Уларга алоқа тақдим этиб, қашшоқликдан чиқишга ёрдам беришимизни, миллионлаб иш ўринлари яратишимизни ва таълим олиш имкониятини беришимизни биламиз”, - қўшимча қилди Цукерберг.