2016 йил бошидан буён «Манчестер Юнайтед» жамоаси акциялари қиймати 20 фоизга қулаган. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Манбанинг ёзишича, 11 февраль куни манчестерликлар жамоаси вице-президенти Эд Вудворд молия соҳаси таҳлилчилари ҳамда инвесторлар билан мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказади.

Айни вақтда жамоа АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, Луи ван Гаал мураббийлигидаги жамоа ЕЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатган.