Мушакдор кенгуру бутун интернетга машҳур бўлиб кетди

Жамият 09 Февраль 2016 7778

Австралиядаги The Kangaroo Sanctuary қўриқхонасида яшайдиган Рожер лақабли кенгуру ижтимоий тармоқларнинг юлдузига айланди.

Унинг мушаклари ҳайратланарли даражада ривожланган бўлиб, The Telegraph журналистининг ёзишича, қадди-қомати билан нафақат ўз қавмдошлари, балки унча-мунча одамлардан ҳам ўтади.

2015 йилда қўриқхона ходимларидан бири мушакдор кенгурунинг суратларини илк бора Instagram’га жойлаган эди. Илк расмда Рожернинг қўлида пачоқланган челак турарди.

Шундан буён The Kangaroo Sanctuary боғининг Instagram’даги саҳифасига 280 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлди.

Боғ ходими Крис Барнснинг сўзларига қараганда, у 2006 йилда митти Рожерни ҳалок бўлган онасининг халтасидан чиқариб олган ва уни парвариш қила бошлаган.

Ҳозир кенгурунинг вазни 90 кг га тенг. Яқинда у 10га кирди. Кенгурулар ўртача 15 йил умр кўриб, ҳаётининг охирги палласи жисмонан энг бақувват пайтига тўғри келади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар