АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ҳамон Яқин Шарқдаги "адолатли судга эга ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи" давлатларнинг дўсти бўлиб қолишини айтди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Обама 2011 йилда "араб баҳоридан" кейин Яқин Шарқни ларзага солган минтақада давом этаётган ихтилофга яна бир бор тўхталиб ўтди.

"Сиз кўрганингиздек, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада юз бераётган жанжал-тўполон, бебошлик бу ердаги давлатлар ҳукуматлари ўз фуқароларига ижобий муносабатда бўлмаганлари учун юз берди ва бу – беқарорлик ва қарама-қаршилик учун рецепт ҳисобланади", деб айтди Обама.