«Оскар» мукофотига номзодлар биргаликда суратга тушишди

Маданият 09 Февраль 2016 3680

2016 йилги «Оскар» киномукофоти учун номзодлар биргаликда анъанавий тарзда суратга тушишди. Бу ҳақда People хабар қилган.

Гуруҳ сурати Beverly Hilton меҳмонхонасида ўтказилган махсус қабул вақтида туширилган. Маросимда одатдаги тартибда бу йилги мукофот учун номзодлар, жумладан Леонардо ДиКаприо, Алисия Викандер, Бри Ларсон, Сильвестр Сталлоне, Леди Гага, Женнифер Лоуренс, Мэтт Дэймон каби актёрлар иштирок этишган.

Номзодларга маросим вақтида махсус сертификатлар топширилган.

Қайд этилишича, қабулда Сталлоненинг ҳам бўлиши катта қизиқишларга сабаб бўлган. У ДиКаприо билан бир неча дақиқа давомида суҳбат қурган.

Нашрнинг эслатишича, бу «Оскар» тақдимотини ҳеч ким Сталлоне каби интиқлик билан кутмаяпти. У охирги марта 40 йил олдин мукофот учун номзод бўлганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар