Reuters: SpaceX компанияси февраль охирида яна Falcon 9 ракетасини учирмоқчи

Жаҳон 09 Февраль 2016 1288

АҚШнинг SpaceX компанияси 24 февралда оғир ракета-ташувчи Falcon 9’ни яна фазога кўтармоқчи. Ракета орбитага 5,3 тонналик сунъий йўлдошни олиб чиқади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик бу хабарни беришда SpaceX’нинг ҳамкори – бош қароргоҳи Люксембургда жойлашган SES компаниясига таянмоқда.

Агентлик бу хабарнинг тасдиқланишини сўраб SpaceX’нинг Калифорниядаги бош қароргоҳига мурожаат қилди. Бироқ компания бунга изоҳ бермади.

Тадбиркор Элон Маскнинг компанияси 17 январда берилган орбитага НАСАнинг Jason-3 йўлдошини муваффақиятли олиб чиққанди. Бироқ йўлдош орбитага олиб чиқилгандан кейин, ракетанинг қуйи босқичини Тинч океанидаги улкан денгиз платформасига тушириш муваффақиятсиз якунланганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар