АҚШ президентлигига республикачилардан номзод, миллиардер Дональд Трампнинг фикрича, мамлакатга суриялик болалар керакмас, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Бундай таъкидни у Массачусетс штатининг Салем шаҳрида ўтган сайловчилар билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

Иштирокчилардан бири Трампдан у 5, 8, 10 ёшли суриялик болаларнинг кўзига қараб, уларнинг бу ердаги мактабларда ўқий олмаслигини айта олиш-олмаслигига қизиқиб кўрди.

Трамп бу ишни уддалашини айтди, бунга жавобан қарсак чалинди.

“Уларнинг ота-оналари қаерлик эканини билмаймиз, уларда ҳужжат йўқ. Улар ИШИД билан боғлиқ бўлиши мумкин”, - деди сиёсатчи.

Унинг фикрича, бошқача йўллар билан Сурияга ёрдам бериш лозим, масалан, мамлакат ҳудудида хавфсиз зоналар яратиш мумкин.