Уч йил ичида биронта ўзбекистонлик спортчида допинг қабул қилиш ҳолати аниқланмаган

Спорт 09 Февраль 2016 1257

Охирги уч йил ичида биронта ўзбекистонлик спортчида допингга биологик намуналар таҳлили ижобий натижа бермаган, яъни уларда допинг қабул қилиш аниқланмаган.

Айни вақтда допинг синовлардан ҳар йили 50 нафар ўзбекистонлик спортчи ўтади. Жаҳон антидопинг агентлиги қоидаларига кўра, допингга намуна олувчи зобитлар спортчилар ёнига огоҳлантиришсиз келишади ва текширув спортчилар учун кутилмаганда амалга оширилади.

Sputnik нашрининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, охирги уч йил ичида биронта ўзбекистонлик спортчида допингга биологик намуналар таҳлили ижобий натижа бермаган.

Таққослаш учун, Россияда охирги 4 йил ичида допинг қабул қилишда 16 спортчи ушланган. Шунингдек, россиялик енгил ва оғир атлетикачилар ҳам допинг қабул қилиш билан боғлиқ можароларга тушишган.

Енгил атлетика бўйича 2005 ва 2007 йилги жаҳон чемпионатларида турли давлатлардан 28 нафар спортчи тақиқланган воситаларни қабул қилишда қўлга тушган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар