"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Turkish-football.com хабар тарқатган.

Хабарда футболчига айнан қайси клуб қизиқиш билдираётгани айтилмаган. Лекин, нашрнинг маълумотига кўра, гап Хитой учун рекорд даражадаги 100 миллион евролик трансфер ҳақида кетмоқда.

Футболчининг ўзига эса 5 йиллик шартнома таклиф қилиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2015 йилнинг ёзида "Атлетико"дан 34 млн евро эвазига "Барселона"га келиб қўшилганди. У "Барселона"га қўлланган тақиқ туфайли мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборди. Янги йилда эса у тўртта ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатма муаллифи бўлди.