“Олтин қалам” XI миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

Ўзбекистон 10 Февраль 2016 1386

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида анъанавий равишда “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиб келмоқда. ОАВда бу йилги танлов шартлари эълон қилинди. 

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган танловга 2015 йилнинг 1 апрелидан 2016 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2016 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот.

Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:

энг яхши фоторепортаж;

энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

“Олтин қалам” танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Шунингдек, қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва республикамиздаги жамоат ташкилотлари ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган.

 

Танлов шартлари:

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискда) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);

муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;

паспорт нусхаси.

Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2016 йил 3 майда – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни “Туркистон” саройида ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.

Материаллар “Олтин қалам” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй, 3-қават.

Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87

www.journalist.uz

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар