Абрамович "Челси" бош мураббийлигига Симеонени таклиф этиш ғоясидан воз кечди

Спорт 10 Февраль 2016 2161

Роман Абрамович Диего Симеонени "Челси"нинг бўлғуси бош мураббийи сифатида кўрмаяпти.

Daily Mail нашрида хабар қилинишича, россиялик миллиардерга "Атлетико" намойиш этаётган ўйин услуби ёқмайди. У Симеоненинг услубини "Челси"нинг собиқ устози Жозе Моуриньо услубига ўхшайди деб ҳисоблаган ва уни жамоа бошқарувига таклиф этиш фикридан қайтган.

Қайд этилишича, Роман Абрамовичга "Ювентус"нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри ёки Италия термаси бош мураббийи Антонио Конте варианти кўпроқ маъқул келмоқда. У ёзда шу икки мураббийдан бирини Лондонга олиб келмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Челси"ни ўтган йилнинг декабрида Жозе Моуриньо тарк этгач, унинг ўрнига тайинланган Гуус Хиддинк билан шартнома мавсум охирига қадар имзоланган.

Кўпроқ янгиликлар