Англия футболига Риёд Маҳрез ва Нголо Ккантени кашф этиб берган «Лестер» скаути Бен Ригглсворт энди «Арсенал» учун ишлайди. Унинг ўзи шу ҳақда маълум қилган.

«Уч ярим йил давомидаги ажойиб фаолиятимдан кейин мен янги раҳбарлар билан ишлайман.

Бу қарорни, «Лестер»дан кетиш қарорини қабул қилиш осон бўлмади. Аммо мен ўз имкониятларимдан янада тўлиқроқ фойдаланишга ва ўзимни янада яхшироқ намоён этишга қарор қилдим.

«Лестер»га келгусида муваффақиятлар тилайман. Мен бу жамоада омадга эришганимдан хурсандман», дея ёзган у ўз твиттерида.

Қайд этиш керакки, Ригглсворт ўтган мавсум аввалида Франция чемпионатидаги «Кан» жамоасидаги Нголо Кантени сотиб олишга раҳбариятни кўндирган ва футболчи 5,6 млн фунт эвазига Англияга кўчиб ўтганди. Ҳозирда айнан у "тулкилар"нинг муваффақиятли иштирокида асосий ишларни қилмоқда.

Унинг яна бир кашфиёти Риёд Маҳрез эса 2014 йилда 400 минг фунт эвазига «Гавр»дан трансфер қилинганди. Маҳрез жорий мавсумда АПЛда самарали ўйин бўйича яққол пешқадамлик қилмоқда. Жазоирлик иқтидор эгаси 24 ўйинда 14та гол уриб, 10та голли узатмага муаллиф бўлган.

Ригглсворт лондонликлар жамоасидан январь ойида таклиф олган ва ҳозирда бу таклифни қабул қилган.

Бундан олдинроқ, «Арсенал» «Лестер»нинг скаутлар бўлими раҳбари Стив Уолшга 1 млн фунт таклиф қилганди.