Бразилиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Лондрина" клуби дарвозабони Карлос Витор диний эътиқоди сабабли ўз жамоасининг барча ўйинларида иштирок эта олмаслигини айтди, деб ёзмоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

30 ёшли бразилиялик клуб раҳбариятига у эътиқод қиладиган дин – адвентизм унга жума куни қуёш ботишидан то шанба куни кечасигача футбол ўйнашни тақиқлайди.

Шу сабабли клуб дарвозабон билан май ойида тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.