Франция миллий йиғини қонунчиликка террорчилик фаолияти учун судланган фуқароларни Франция фуқаролигидан маҳрум қилиш борасида ўзгартиришлар киритиш таклифини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, қонун лойиҳасини 162 депутат қўллаб-қувватлаган, 148 нафари қарши чиққан.

Франция бош вазири Мануэль Вальс овоз бериш натижаларини ижобий баҳолади. Унинг айтишича, яна битта овоз бериш ўтказилади.

"Ўйлайманки, қонун лойиҳаси кенгроқ маъқулланади ва констутицион ислоҳот олдинги силжийди", деб айтди Вальс.

Парламент қуйи палатасининг қарорини тасдиқлаш учун қайта овоз бериш 10 февралда ўтказилиши белгиланган.