Жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея томонидан 7 февралда учирилган ракета-ташувчи қолдиқлари деб тахмин қилинаётган объектни аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳарбийлар ракета бўлаги фотосуратини намойиш қилишган.

Шимолий Корея 7 февралда Сохэ космодромидан баллистик ракета учирди. "Кванмёсон-4" суъний йўлдоши бўлган ракета космодромдан маҳаллий вақт билан соат 9:00 да фазога кўтарилган ва 9 дақиқа 46 сониядан кейин йўлдошни берилган орбитага олиб чиққан.