АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири, Бушлар оиласининг учинчи вакили, Техаснинг собиқ губернатори бўлмиш республикачи Жеб Буш сайловчилар билан учрашувлардан бирига йиртиқ жойи пластир орқали бекитилган оёқ кийими билан ташриф буюрди.

Унинг "клейланган туфлиси" сурати Рейтер агентлиги фотосуратчиси Брайан Снайдер томонидан туширилган ва тарқатилган.

Бу сурат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, фойдаланувчилар унга турли муносабатлар билдиришган. Кимдир бу унинг севимли туфлиси экани, шунинг учун ундан айрила олмаётганини ёзиб, истеҳзо қилган бўлса, кимдир Буш бу пластирларни туфлига оёқларини адаштириб юбормаслик учун атайлаб ёпиштириб олгани ҳақида ҳазиломуз ёзувлар қолдирган.