Нью-Гэмпширдаги праймеризда Трамп ва Сандерс етакчилик қилмоқда

Жаҳон 10 Февраль 2016 1392

АҚШнинг Нью-Гэмпшир штатидаги праймеризда (дастлабки сайловларда) АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзодлар орасида Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан Берни Сандерс етакчилик қилмоқда, деб хабар бермоқда MSNBC.

Маълумотларга кўра, Трамп 34 фоиз овоз (31 минг 517 киши) йиққан, 2-ўринни Жон Касич (16 фоиз), 3-ўринни Айовадаги праймериз ғолиби Тед Круз (12 фоиз), 4-ўринни Жеб Буш (12 фоиз) эгаллаган.

Демократлар партияси номзодлари ўртасида праймеризда Берни Сандерс етакчилик қилмоқда, унга 59 фоиз, яъни 49 минг 506 одам овоз берган.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон 2-ўринни эгалламоқда, унга 32 минг 843 одам овоз берган (39 фоиз).

Бу ҳали якуний натижалар эмас, чунки бюллетенлар ҳисобланиши ҳали давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар