Шимолий Кореяда февраль ойида халқ армияси бош штаби раҳбари генерал Ли Ён Гиль коррупция билан боғлиқ айблов туфайли қатл қилинди. Бу ҳақда ўз манбаларига ишонган ҳолда Рёнхап агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, генерал ўз шахсий манфаатлари йўлида мансабини суиистеъмол қилишда айбланган.