Ўзбекистон меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштирмоқда

Ўзбекистон 10 Февраль 2016 10518

Ўзбекистон яқин пайтларда меҳнат миграциясини тартибга солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг юридик вакили Азиз Иноқовга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, айни пайтда бир неча йўналишларда иш олиб борилмоқда. Хусусан, Япония билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Япония таълим соҳаси бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасида меморандум имзоланган.

Ўзбекистон фуқароларни чиқиб кетиш олдидан ўргатиш ва таълим бериш маркази ҳамда Япониянинг “Уно” корпорацияси биргаликда махсус бўлим яратмоқчи, унда ўзбекистонлик ишчилар Японияга ишга кетишдан олдин малака оширади. Корпорациянинг марказий офисида Ўзбекистон-Япония ахборот маркази яратилган.

Иноқовнинг таъкидлашича, Россия билан меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича имзоланган ҳукуматлараро келишув реализацияси доирасида ишчи гуруҳнинг бир қанча йиғилишлари ўтказилган бўлиб, уларда МДҲ давлатларида одамларни тартибли равишда ишга жалб қилиш тизимини яратиш масаласи кўриб чиқилган.

Шунингдек, РФ ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун Ўзбекистон вакилларини ёллаш бўйича келишув кўриб чиқилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар