Ўзбекистон ва Австрия табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашди

Ўзбекистон 10 Февраль 2016 1267

Ўзбекистон делегациясининг Австрияга 2016 йил 24-27 январдаги сафари доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австриянинг Атроф-муҳит қўмитаси билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди.

Ҳужжат томонларнинг илғор технологиялар ва тажрибалар билан алмашиш, ходимлар салоҳиятини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлигини назарда тутади.

Шунингдек, сафар доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австриянинг “Eco World Styria” Umwelttechnik Cluster GmbH кластери билан ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича лойиҳалар ва дастурлар, тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, оқова сувларни тозалаш, муқобил энергетиканинг янги технологиялари татбиқ қилинади.

Eco World Styria кластери – АҚШнинг Калифорния штатидаги Кремний водийсига ўхшаш "Яшил технологиялар водийси" бўлиб, бу ерда экологик ва энергетик технологиялар соҳасида фаолият юритувчи кўп миқдорда инновацион компаниялар жойлашган. Бугунги кунда кластер корхоналарининг умумий обороти йилига 8,5 млрд еврони ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33023 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18518 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71345 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59050 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 1848 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 282 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Кўпроқ янгиликлар