Бугун Тошкентдаги “NEXT” савдо-кўнгилочар мажмуасида болалар учун илмий-интеллектуал журнал – “Jajji akademik”нинг тақдимот маросими ўтказилди.

Тадбирда Худойберди Тўхтабоев, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Шермат Ёрматов, Улуғбек Ҳамдам каби машҳур шоир-ёзувчилар, маданият арбоблари билан бир қаторда кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам қатнашишди.

Сўзга чиққанлар ХХI аср интеллектуал авлод асри эканини таъкидлаб, ушбу журнал тез орада жажжи ўқувчилар орасида оммалашиб кетишига ишонч билдиришди. Тақдимот маросимини ташкиллаштиришда “Академнашр” нашриёти директори Санжар Назар, “NEXT” савдо-кўнгилочар мажмуаси ходимлари ўз ёрдамларини кўрсатишди.

Ўзбекистонда болалар учун илк илмий-интеллектуал журнал нашрдан чиқди