Қозоғистонлик чегарачилар Сариёғоч чегара отрядининг "Б.Конысбаева авто" чегара ўтказиш пунктида хизмат ити ёрдамида "Шевроле Каптива" автомобилида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган Ўзбекистоннинг 52 ёшли фуқаросини ушладилар, деб хабар бермоқда Қозоғистон миллий хавфсизлиги матбуот хизмати.

Транспорт текширилганда унда декларация қилинмаган 12 та 1 литрли Jack Daniel's вискиси, 12 та 0,5 литрли Hennessy коняги, 12 та 0,5 литрли "Талка" ароғи, Samsung Galaxy, Lenovo мобиль телефонлари, Samsung Tab4 планшети, Lieder маркасидаги бинокль аниқланди.

Маълум қилинишича, қоидабузар ҳибсга олинган, ноқонуний товар мусодара қилинган.