Рамзон Қодиров юзи торт билан бежалган Басков фотосини чоп этди

Жаҳон 10 Февраль 2016 14490

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров инстаграмдаги саҳифасида қўшиқчи Николай Басковнинг юзи торт креми билан бежалган фотосуратини чоп этди.

Суратда Басков ёнида бир неча киши, жумладан Қодировнинг ўзи ҳам бор ва улар бу ҳолатга кулиб муносабат билдирмоқдалар.

"Николай Басковга торт отишгандан кейин у ҳанузгача бундан шикоят қилмоқда, барча халқаро инстанцияларга бориб, банкетнинг такрорланишини сўрамоқда", деб фото остида изоҳ қолдирди Қодиров.

Қодировнинг бундай кинояли сўзларни айтишига бундан аввал ПАРНАС (Партия народной свободы «За Россию без произвола и коррупции» – "Зўравонлик ва коррупциясиз Россия учун" халқ озодлиги партияси) раиси Михаил Касьянов полицияга унга торт улоқтирилгани юзасидан шикоят қилгани сабаб бўлган. Касьяновнинг айтишича, у ресторанда овқатланаётганда бир неча номаълум шахслар унинг столи ёнига келиб, уни юзига торт улоқтиришган ва таҳдид қилиб бақиришган.

Рамзон Қодиров бу хабарни "Яна менми))))!!?" (Касьяновга нисбатан айтилмоқда) дея кесатиқ билан изоҳлади.

Кўпроқ янгиликлар