Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти ва ФИФА президентлиги учун номзод шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино билан номзодларини бирлаштиришлари мумкинлигини инкор қилмади.

«Ҳеч нарсани инкор қилиб бўлмайди, айниқса гап Европа ҳақида кетганда. Бир нарсани унутмаслик керакки, Осиё Мишель Платини ва унинг номзодини қўллаб-қувватлаган биринчи минтақа саналади. Биз ва Европа билан яхши алоқалар сақланиб қолган», - дея шайх Салмондан иқтибос келтирмоқда ТАСС.

Айни вақтда 26 февраль куни ўтказиладиган сайлов учун номзодлар сони 4 нафар: шайх Салмон, Жанни Инфантино, ФИФАнинг собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳамда Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн иштирок этади.

ФИФА президентлиги учун номзодлардан бири курашдан чиқди