Сурия президенти Башар Асаднинг маслаҳатчиси Бусайн Шаъбан Дамашқ Туркия билан чегараларини мустаҳкамламоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Биз шимолдаги операция Туркия ихтилофнинг бошидан бери Сурияга жўнатаётган террорчиларни тўхтатиш учун чегаралар устидан назоратни қайтиб олмагунимизгача давом этишига умид қиламиз", деб айтди Шаъбан.

Сурия ҳукумати Латақия ва Ҳалаб вилоятларидаги исёнчиларга қарши ҳужумни давом эттирмоқчи.